Сессияда Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши депутатлари, кун тартибига алоқадор тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги «Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4102-сонли Қарори, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2022 йил 1-март куни ўтқазилган “Хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш борасида долзарб вазифалар тўғрисида”ги Кенгайтирилган тарзда ўтқазилган видеоселектор йиғилишини 18-сонли Баёнининг 33-бандининг тумандаги ижроси бўйича Сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5633-сонли Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти тўғрисида.
Давлат органлари ва ташкилотлари туман бўлинмаларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2022-йил 1-чорак якуни юзасидан туман адлия бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-104-сонли қарори ижроси юзасидан вилоятнинг Бойсун туманидаги меҳмонхона (жойлаштириш), савдо, умумий овқатланиш, кўнгилочар, туроператор ва турагент хизматларини кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари учун махсус солиқ режими жорий этиладиган туризм ҳудудлари чегараларини белгилаш тоʻғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-31-сон қарорининг 19-бандининг тумандаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6118-сон Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Бойсун тумани бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5215-сон қарорининг ижроси бўйича ҳамда «Меҳр дафтари»га киритилган ёшлар билан ишлаш борасида масъул раҳбарларнинг ҳисоботи тўғрисида.
“Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармасининг Бойсун тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида бўшаб қолган директорлик лавозимига берган номзодларининг танлаб олиш ва тавсия этиш тўғрисида.
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 2023 йилда амалга ошириладиган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари тўғрисида.
Бошқа масалалар
Тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 23-августдаги ПҚ-5228-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда “бир маҳалла-бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2006-йил 16-октябрдаги 215-сонли қарорига асосан, туман ҳокимлиги муассислигидаги Давлат унитар корхонаси очилишига рухсат бериш тўғрисида.
Бойсун туманида жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот порталида учунчи босқич якунларига кўра, туман бўйича энг кўп овоз тўплаган таклифларни ғолиб деб топииш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22-апрелдаги Ф-213-сонли фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида туманда 2022 йилнинг апрел ойида амалга оширилиши назарда тутилган ишлар тўғрисида.
Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024