Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БУГУН ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЙСУН ТУМАН КЕНГАШИ ҚОШИДАГИ ДОИМИЙ КОМИССИЯЛАРИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Йиғилиш кун тартибида 4 та масала кўриб чиқилди.

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 5633-сонли Фармонининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти тўғрисида.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги «Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-31-сон қарорининг 19-бандининг тумандаги ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти тўғрисида.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 январдаги «Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-104-сонли Қарорнинг ижроси тўғрисида.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 9-августдаги “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-5215-сон қарорининг ижроси бўйича ҳамда «Меҳр дафтари»га киритилган ёшлар билан ишлаш борасида масъул раҳбарларнинг ҳисоботи тўғрисида.

Шунингдек йиғилиш давомида тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари эшитилди. Йиғилиш якунида доимий комиссияларнинг йиғилиш қарори қабул қилинди ва навбатдаги сессияга киритиш учун тавсия этилди. 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?