Бугун Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг навбатдаги 42-сессияси бўлиб ўтди. Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар киритилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қарорининг 2021 йил давомида тумандаги ижроси бўйича Сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тўғрисида
Қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан 2021 йил давомида амалга оширилган муайян ишлар тўғрисида туман прокурорининг ахбороти тўғрисида.
Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғининг 2021 йил давомида амалга оширилган муайян ишлар тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.
Бойсун тумани маҳаллий бюджетининг 2021 йил тўртинчи чорак ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 17 январдаги 5633-сонли фармонининг 2021 йил давомида тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудирининг ахбороти тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5718-сонли Фармонининг 2021 йил давомида тумандаги ижроси бўйича Бойсун туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудирининг ахбороти тўғрисида.
Давлат органлари ва ташкилотлари туман бўлинмаларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2021 йил якуни юзасидан туман адлия бўлими бошлиғининг ахбороти тўғрисида.
Шеробод туманлараро иқтисодий судининг 2021 йил давомидаги фаолияти юзасидан суд раиси А.Н.Мамараимовнинг ахбороти тўғрисида
Бойсун туманида 2021 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳамда 2022 йилдаги устувор вазифалар тўғрисида
Жиноят ишлари бўйича Бойсун туман суди раисининг 2021 йил давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботи тўғрисида.
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 2022 йил учун мўлжалланган иш режаси тасдиқлаш тўғрисида.
Бошқа масалалар
Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши доимий комиссияларининг 2022 йил учун мўлжалланган иш режаси тасдиқлаш
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” дастури ижроси бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Нормаматовнинг ҳисоботи тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида 2021 йил 14 декабр куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши 55-сонли баёнининг 44-банди ижросини таʼминлаш тўғрисида
Ижтимоий ҳимояга муҳтож, даромад манбаидан ажралган, эҳтиёжманд оилаларни “Темир дафтар”га киритиш ва рўйхатдан чиқариш тўғрисида.
Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024