Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун тумани кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими Асқарали Чориевич Жўраев ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилга мўлжалланган режалар юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

Халқ депутатлари Бойсун тумани кенгашининг навбатдаги сессиясида туман ҳокими Асқарали Чориевич Жўраев ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида жорий йилда амалга оширилган ишлар ва 2022 йилга мўлжалланган режалар юзасидан аҳолига мурожаат қилди.

Халқ депутатлари Бойсун тумани кенгаши депутатлари, ташкилот ва корхоналар раҳбарлари шунингдек, нодавлат ташкилотлар, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган сессияда туман ҳокими 2021 йилда амалга оширилган ва келгуси 2022 йилда режалаштирилаётган ишларимиз хусусида ва олдимизга қўйган устувор вазифаларни белгилаб олишимиз, Бу борада ислоҳтларнинг амалий натижадорлигини оширишда, жойларда янги ташаббусларни илгари суришда, аҳолимизнинг янада фаолроқ, янада ташаббускор бўлишига эришмоғимиз лозимлиги айниқса асосий вазифаларимиздан бири, Юртбошимиз таъбири билан айтганда, Аҳолимизни рози қилишимиз, улар учун фаровон ҳаёт ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришимиз кераклиги бу борада олиб борилган ишлар ҳақида атрофлича маълумот берди.

Туман ҳокими ўз мурожаатида 2021 йилда белгилаб олинган дастур ва йўл хариталари асосида ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижаларга атрофлича тўхталиб ўтди. Хусусан, саноат ишлаб чиқариш 89,3 млрд. сўм (105,6%)  фоизга, экспорт ҳажми 84,7 фоизга, хизмат кўрсатиш ҳажми 401,3 млрд. сўм (122,4%) фоизга ўсгани, 10,5 млн. АҚШ доллари (шундан 4,6 млн. АҚШ доллари тўғридан-тўғри инвестиция, 5,9 млн. АҚШ доллари миқдорида инвестициялар жалб этилгани таъкидланди.

Ҳисоботда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудларни ривожлантириш, хусусан, коммуникация ва ижтимоий инфратузилма объектлари қурилишига алоҳида эътибор қаратилаётгани айтилди.

Сессияда ҳудудни 2022 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича белгилаб олинган устувор вазифаларга ҳам алоҳида тўхталинди.

Хусусан, “маҳаллабай” ишлаш тизимини ривожлантириш ҳисобидан жойларда аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаш масалаларини ривожлантириш, «Темир дафтар», «Ёшлар дафтари» ва «Аёллар дафтари»га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш борасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек, коммуникация, йўл қурилиши, кам таъминлаган оилалар турмуш шароитини яхшилаш, жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, «Ҳар бир оила – тадбиркор» тамойили асосида ишлаб чиқариш ва оилавий бизнесни йўлга қўйиш борасидаги режалар тўғрисида тўхталинди.

Сессия якунида ташкил этилган матбуот анжуманида туман ҳокими журналистлар ва блогерларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Хусусан, бугунги кунда аҳоли ҳаётини яхшилаш учун долзарб бўлиб турган маҳаллий бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланишда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, кредитлар ажратиш ва арзон турар жойлар қурилиши ҳамда фуқароларга ер ажратиш билан боғлиқ масалалар кенг муҳокама этилди.

Тадбир доирасида туманда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳамда миллий ҳунармандлик буюмлари кўргазмаси ташкил этилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 17 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?