Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 76-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳокими Шукуров Баҳодир Шотўраевич ҳамда туманга бириктирилган, “Ўзсаноатқурилишбанк” Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.С.Эргашевнинг II -ярим йилликда туманда амалга ошириладиган ойма-ой вазифалари юзасидан Мурожаати тўғрисида.

Халқ депутатлари  Бойсун тумани Кенгашидаги депутатлик ўринлари сонини белгилаш тўғрисида;

Бойсун тумани сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024-йил 4-апрелдаги “Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг “Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-706-ИВ-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи У.Жўраевнинг ҳисоботи тўғрисида.

Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг 2024-йил 6-апрелдаги 10-сонли баённомаси ҳамда хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, тадбиркорлигини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

Бошқа масалалар.

Бойсун тумани маҳаллий бюджетининг 2024 йил II чорак ижроси тўғрисида.

Бойсун туман адлия бўлими бошлиғи Мамадиев Нодир Холмуродовичнинг давлат органлари ва ташкилотлари туман бўлинмаларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларга юридик ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш бўйича 2024-йил II чорак якуни юзасидан ахбороти тўғрисида.

Жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси юзасидан туман ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари-жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Рўзиев Илҳом Ҳайитмурадовичнинг 2024-йилнинг II чораги давомида амалга оширилган муайян ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисидаги.

Бойсун туманида Ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда “Ёшлар дафтари” жамғармасига келиб тушган маблағлар ва уларнинг сарфланганиши бўйича Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи Ф.Нормаматовнинг ҳисбототи тўғрисида.

2023-2024 ўқув йилида Мактабгача ва мактаб таълими бўлимида амалга оширилган ошлар тўғрисида.

Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?