Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгашининг 75-сессияси бўлиб ўтди

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:

Туман солиқ инспексияси бошлиғи Т.Сармановнинг бюджет даромадларига 2024-йил 1-ярим йиллиги мобайнида белгиланган прогноз кўрсаткичлари ҳамда маҳаллий бюджетга қўшимча манбаларни жалб қилиш режа-топшириғи бўйича қилинган ишлар юзасидан ҳисоботи тўғрисида;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024-йил 4-апрелдаги “Маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари ва сенаторларнинг “Маҳалла еттилиги” билан ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-706-ИВ-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси Бойсун туман бўлими раҳбари З.Раҳмоновнинг ҳисоботи тўғрисида;

 

Хотин қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича Республика комиссиясининг 2024-йил 6-апрелдаги 10-сонли баённомаси ҳамда, хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш, тадбиркорлигини ривожлантириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида;

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 30-октябрдаги “2030-йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-5863-сон фармонининг 8-бандига асосан туманда олиб борилаётган ишлар юзасидан вилоят экалогия ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси туман инспексияси бошлиғининг ҳисобот тўғрисида;

2024-йил 2-чорак давомида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида;

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 13 апрелдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши депутатлари ва котибияти ходимларининг хорижий мамлакатларга чиқиши билан боғлиқ муносабатларни тартибга солиш тўғрисида”ги КҚ-710-ИВ-сонли қарори ҳақида;

Бошқа масалалар.

Сессияда кун тартибига қўйилган масалаларнинг барчаси муҳокама этилиб, кўрилган масалалар юзасидан депутатлар томонидан таклиф ва мулоҳазалар эшитилди ҳамда қарорлар қабул қилинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?