Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига “Ўзбекистон Республикасининг 15.11.2024 йилдаги ЎРҚ-997-сон қонунига асосан киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида

 

Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексининг янги 232-бобида назарда тутилганЎзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисида”ги ишларни юритишнинг бошқа ишлардан фарқли жиҳатлари ёритилган.

Ушбу Кодекснинг 2706-моддасига кўра, прокурор, ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этишга ҳақли.

Бу тоифадаги даъво аризага ушбу Кодекснинг 191-моддасида назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари;

1) қонунчилик талаблари бузилганлиги тўғрисида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органи томонидан тузилган далолатнома;

2) ўзбошимчалик билан қурилган иморатларни аниқлаш ҳамда уларни бартараф этишни (бузиб ташлашни) ташкил этиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг қонун бузилишларини ихтиёрий равишда бартараф этиш тўғрисидаги огоҳлантириши;

3) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар;

4) ҳуқуқбузарлик содир этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат илова қилиниши керак.

Ушбу тоифадаги ишлар Кодексда назарда тутилган қоидалар бўйича, мазкур бобда белгиланган ўзига хос хусусиятлар инобатга олинган ҳолда кўрилади.

Иш судья даъво аризасини иш юритувига қабул қилиш ва иш қўзғатиш тўғрисида ажрим чиқарган кундан эътиборан йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилиши керак.

иш бўйича келишув битими ёки медиатив келишув тузилишига йўл қўйилмайди.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш тўғрисидаги талаб суд томонидан қаноатлантирилган тақдирда, суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида

1) қайтарилаётган ер участкасининг майдони ва жойлашган жойи (манзили);

2) ер участкаси тасарруфига қайтарилаётган давлат органи кўрсатилиши керак.

Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги талаб суд томонидан қаноатлантирилган тақдирда эса

1) ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг манзили ва тавсифи;

2) бузилиши лозим бўлган иморат кўрсатилиши керак.

Агар даъво аризасида ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш тўғрисидаги ва ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш ҳақидаги талаблар биргаликда билдирилган бўлиб, бу талаблар қаноатлантирилган тақдирда, ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган маълумотлар кўрсатилади.

Суднинг ушбу тоифадаги иш юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, у қабул қилинган кундан эътиборан ўн кун ўтгач қонуний кучга киради.

Мазкур тоифадаги ишлар бўйича ҳал қилув қарорининг кўчирма нусхаси ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин уч иш куни ичида суд томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга юборилади ёки тилхат олиб топширилади, ушбу шахсларнинг электрон манзиллари мавжуд бўлган тақдирда эса ҳал қилув қарори электрон ҳужжат тарзида юборилиши мумкин.

Бундан ташқари, мазкур Кодекснинг 3851-модданинг иккинчи қисмига кўра, Суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган, шунингдек ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори қабул қилинганидан кейин ўн кун ичида берилиши мумкинлиги, 395-модданинг иккинчи қисмига кўра, суднинг соддалаштирилган иш юритиш тартибида кўриб чиқилган, шунингдек ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, давлат мулкида бўлган ер участкасини қайтариш, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бузиб ташлаш тўғрисидаги ишлар бўйича ҳал қилув қарори устидан апелляция шикояти (протести) у судга келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида кўриб чиқилиши белгиланди ва ушбу Қонун 2024 йил 15 ноябрдан қонуний кучга кирган.

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Бойсун туман суди раиси:                                                                 Л.М.Усаров

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?