Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Гиёҳвандлик - аср вабоси!

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-276-моддаларини ўз ичига олган XIX боби “Гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар билан қонунга хилоф равишда муомала қилишдан иборат жиноятлар” дея номланиб, бунинг учун қатъий жазо чоралари белгиланган. Аммо жазо қанчалик оғир ва муқаррар бўлмасин, ўз қилмишининг оқибатини ўйламаган айрим инсонларнинг кўзи очилиши қийин. Энг ачинарлиси, гиёҳвандликка дучор бўлганлар ва гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётганлар орасида аёлларнинг ҳам борлигидир. Шу ўринда гиёҳвандликнинг энг аянчли оқибатлари фарзандлар тақдири билан боғлиқ эканлигини алоҳида таъкидлаш лозим. Жаҳон ҳамжамияти томонидан бир қатор ишлар амалга оширилаётганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Масалан, БМТ Бош Ассамблеясининг  1987 йил 7 декабрда қабул   қилган резолюциясига  биноан 26 июнь Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни дея эълон қилинган.

Юртимизда ҳам наркотик моддаларни истеъмол қилиш ва уларнинг ноқонуний айланишига қарши кураш мақсадида бир қатор амалий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, “Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва улар прекурсорларининг қонунга хилоф равишда муомалада бўлишига қарши курашиш бўйича Марказий Осиё минтақавий ахборот мувофиқлаштириш марказини ташкил этиш тўғрисида битимни (Остона, 2006 йил 24 июль) ратификация қилиш ҳақида”ги, “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги, “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги, “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги, “Сурункали алкоголизм, гиёҳвандлик ёки заҳарвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинган.

Бироқ, қонунлар амалда ўз ифодасини тўлақонли топиши учун юқорида таъкидланганидек барча бирдек курашиши, бу каби офатлар бутун инсоният келажагига хавф солишини чуқур англаш лозим. Мамлакатимизда ўтган йиллар давомида суд-ҳуқуқ соҳасида ҳаётга татбиқ этилган кенг қамровли ислоҳотлар натижасида инсон ҳуқуқларини ҳимоялашнинг самарали механизми шакллантирилди.

Таъкидлаш жоизки, бундай кенг кўламли чора-тадбирлар самараси  инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият экани бугун жамиятимиз ҳар бир аъзосининг ҳақ-ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари таъминланаётганида ўз ифодасини топмоқда.

Аммо орамизда қонунларимизни четлаб ўтаётган фуқаролар ҳам йўқ эмас. Денов тумани “З.М.Бобур” маҳалласида яшовчи Р.Т, 2023 йил
4 июнь куни Х.Снинг автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган вақти Бойсун тумани “Шифобулоқ” маҳалласи ҳудудида жойлашган “Дарбанд” ЙПХ масканида ИИБ ходимлари томонидан тўхтатиб текширилганда, ички кийими ичида яширин равишда 66,04 грамм кўп миқдордаги “Опий” гиёҳвандлик воситасини қонунга хилоф равишда сотиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, ундан ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Бундан ташқари, Р.Т яшаш уйида гиёҳвандлик воситаси борлиги ҳақидаги ўзининг кўрсатувига асосан 2023 йил 4 июнь куни Денов тумани Ғ.Ғулом кўчасида жойлашган яшаш уйи кўздан кечирилганда, ҳовлисининг ўтинхонаси шифида 6,43 грамм кўп миқдордаги “Опий” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадини кўзламасдан қонунга хилоф равишда сақлаб келаётганлиги аниқланиб, ушбу гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Суд ҳайъати, мазкур жиноят иши юзасидан судланувчи ва гувоҳнинг кўрсатувларини тинглаб, жиноят иши ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, ишда мавжуд бўлган далилларни таҳлил қилиб, Р.Тни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 25,273-моддаси 5-қисми ва 276-моддаси 2-қисмининг “а” банди билан айбли деб топиб, тайинланган жазоларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддасига асосан қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 (ўн) йил 3 (уч) ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. 

Жиноятга албатта жазо муқарар! Зеро, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахсларни янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

 

А.Рахматов,

Жиноят ишлари Бойсун туман судининг раиси.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 8 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?