Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 27 сентябрида “Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-протсессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни имзоланди.
Ушбу қонун билан фуқароларимиз учун бир қатор имкониятлар ва енгилликлар жорий этилмоқда.
Юқоридаги Қонунни мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суд, вилоятлар ва туман (шаҳар) судлари судялари томонидан янги қонун билан суд ҳукмлари, ажримлар, қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текширишнинг умумий шартлари такомиллаштирилганлиги юзасидан маълумотлар ҳамда ҳуқуқий тушунтиришлар бериб келинмоқда.
Жумладан, судлар томонидан биринчи инстанцияда кўрилган ишларни вилоят ва унга тенглаштирилган судларда апеллятсия ёки кассатсия тартибида қайта кўриб чиқиш ваколати берилмоқда. Эндиликда тарафларнинг хоҳишига кўра, суд қарори устидан ўн кунлик муддатда апеллятсия тартибида шикоят (протест) берилиши, ушбу муддат ўтгандан сўнг кассатсия тартибида шикоят (протест) келтирилиши мумкин бўлиб, тарафларнинг суд қарорлари устидан шикоят (протест) келтириш ҳуқуқи орқали одил судловга эришиш имкониятлари кенгаймоқда.
Шунингдек, апеллятсия ёки кассатсия инстанциясининг қарори устидан шикоят (протест) бериш масаласида янги институт - суд ишларини тафтиш тартибида кўриб чиқиш амалиёти жорий этилмоқда.
Янги қонун суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш механизмини янада такомиллаштиришга ҳамда суд қарорларини қайта кўришнинг янги тартибини жорий этиш орқали одил судлов сифатини ҳамда тарафларнинг одил судловга эришиш даражасини янада оширишга, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари ва эркинликлари, шунингдек, қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга хизмат қилади.
Айтиш жоизки, ушбу ўзгаришлар 2024 йил 1 январидан кучга кириши муносабати билан қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳоли, шу жумладан, жиноят иши бўйича айбланувчи ва судланувчилар ўртасида тушунтириш алоҳида аҳамият касб этади.
АБЛҚОСИМ РУЗИҚУЛОВ
Сурхондарё вилоят суди раиси
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024