Куйдирги касаллиги-зооантрапоноз касаллик бўлиб одамлар ва хайвонларда учрайдиган ўта хавфли ва юқумли касалликдир.
Касаллик қўзғатувчиси-тупроқ инфекцияси бўлиб, хайвонларда аликентар йўл билан ем-хашак орқали юқади, одамларга тупроқда яланг оёқишлаганда, пахса (девар) урганда, кулолчиларда, дехқончилик ишлари химояланмаган йўл билан ишлаганда, очиқ жарохат орқали, куййдирги билан касалланган хайвонларни сўйиш, терисини шилиш, гўштини майдалаш, кала-поча ва ошқозон-ичакларини тозалаш жараёнларида юқади.
Хайвонларда куйдирги касаллиги жуда оғир кечиб, тана харорати тўсатдан 40-41 Сгача кўтарилади, ичакларидан қон кетади, холсизланиб ётиб қолади ва бу холат ўлим билан якун топади.
Куйдирги касаллиги хайвонлардан-хайвонларга, хайвонлардан-одамларга юқади, лекин одамдан –одамга юқмайди.
КАСАЛЛИК ОДАМЛАРДА ҚАНДАЙ КЕЧАДИ?
-Одамларда касаллик асосан (98.0-99.0% холатларда) тери яраси (корбункул) шаклида наоён бўлади.
-Беморларда тана харорати кўтарилади.
-Куйдирги яраси оғриқсиз бўлади, яранинг устки қисми кўмир рангига ўхшаш қора пўмтлоқ билан қопланади, яра атрофи қизариб, шиш пайдо бўлади.
-Куйдирги яраси кўпинча баданнинг очиқ қисмларида (қўл, оёқ, юз, бўйин) учрайди.
КУЙДИРГИ КАСАЛЛИГИДАН САҚЛАНИШ УЧУН:
-чорва молларини ветеринар кўригидан ўтказиб, кўйдирги касаллигига қарши эмлатиш;
-касал бўлган хайвонларни ветеринар рухсатисиз сўйилишига йўл қуймаслик, молларни фақат кушона ва сўйиш майдончаларида ветеринар кўригидан ўтказилгандан сўнг сўйиш;
-дуч келган жойлардан гўшт сотиб олмаслик, гўштни гўшт павилёнлари ва дўконлардан харид қилиш;
-ҳайвонларни парвариш қилишда шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя этиш;
-чорва моллари касалланганда, зудлик билан ветеринария хизмати идораларига мурожат қилиш керак.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024