Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Уйда ташкил қилинган қимор

Сўнгги пайтларда миллий урф-одатларимиз ва менталитетимизга, шунингдек, диний қарашларимизга ёт бўлган қимор ўйинларини ноқонуний равишда ташкил этиш  ҳолатларини тез-тез учраётганлиги ачинарлидир.

Бугунги кунда бундай ўйинларда кўп миқдордаги пулини ютқазиб қўйиб,  
охир-оқибат ўз жонига қасд қилиш ёки ютқазиб қўйган пулини тўлаш учун жиноят содир қилиш ҳолатлари ҳам юз бермоқда.

Мамлакатимизда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ҳамда ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддасида жиноят сифатида белгилаб қўйилган. Қолаверса, бундай ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш, шунингдек, вояга етмаган шахсни қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда иштирок этишга жалб қилиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 191-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик сифатида э'тироф этилган.

Шунга қарамасдан яшаш уйида, картадан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Жумладан Б.Д, 2024 йил 8 июн куни кечаси ўзининг яшаш уйида, картадан қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинни қонунга хилоф равишда ташкил этиб, ўтказаётганлиги ИИБ ходимлари томонидан аниқланиб, 500.000 сўм пуллар ва ўйин картаси ашёвий далил тариқасида ҳужжатлаштириб олинган.

Жиноят ишлари бўйича туман Бойсун туман судининг ҳукмига кўра судланувчи  Б.Д Ўзбекистон Республикаси ЖК 278-моддасининг 1-қисми билан айбли деб топилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖК 278-моддасининг 1-қисми билан Жкнинг 57-моддасини қўллаб, 3 (уч) йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди ва Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 62-моддасига асосан судланувчи Б.Днинг қамоқда ўтирган ҳар бир кунини озодликни чеклаш жазосининг бир кунига тенглаштириб ҳисоблаб, тайинланган жазодан чегириб ташлаб, ўташ учун узил-кесил 2 (икки) йил 10 (ўн) ой 8 (саккиз) кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилди.

Жиноятга албатта жазо муқарар! Зеро, жазо маҳкумни ахлоқан тузатиш, унинг жиноий фаолиятни давом эттиришига тўсқинлик қилиш ҳамда маҳкум, шунингдек бошқа шахсларни янги жиноят содир этишининг олдини олиш мақсадида қўлланилади.

 

Жиноят ишлари бўйича

Бойсун туман суди раиси А.Рахматов

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?