Бугунги кунда кичик бизнесга эътибор қаратиш давлатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бири саналади. Чунки мамлакатимиз тараққиёти ва ҳалқимиз фаровонлигини таъминлашда кичик бизнесни ҳиссаси кун сайин ортиб бормоқда.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда мухим омилдир. Ушбу соха вакилларини ҳар ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида сўнгги йилларда Давлатимиз рахбари томонидан элликдан ортиқ фармон ва қарорлари қабул қилинди. Жумладан, тадбиркорлик фаолиятини давлат рўйхатидан ўтказиш, турли рухсатномалар олиш ва бошқа кўплаб хизматлар тартиб коидалари соддалаштирилди. Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига ажратилаётган кредитлар хажми ҳам сезиларли даражада кўпайиб бормоқда.
Мамлакатимизда тадбиркорлик йўналишининг қўллаб-қувватланаётганлиги туманимизда ҳам бу соханинг ривожланишига ўзининг ижобий таъсирини кўрсатмоқда.
Бойсун туманида 2024 йилниг ўтган даври мобайнида 120 та янги юридик кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб уларнинг жами сони 1364 тага етди.
Туманимиз иқтисодиёт тармоқларида ҳам кичик безнеснинг улуши юқори даражададир. Жумладан кичик бизнесни улуши Саноат махсулотлари ишлаб чиқаришда 92,1 %ни, Қишлоқ хўжалигида 97,7 %ни, Қурилиш пудрат ишларида 96,9 %ни, Чакана савдода 99,4 %ни, Хизматлар хажмида 80,4 %ни ташкил қилмоқда.
Бойсун туман статистика
бўлими бошлиғи А.Саидов
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024