Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсунда пояфзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Бойсун туман ҳокимлигининг Инвестициялар ва ташқи савдо мажмуаси ходимлари томонидан туманда амалга оширилаётган лойиҳаларни самарали бошқариш ва амалга ошириш, лойиҳа доирасида статистик маълумотларни тўплаш, уларни қайта ишлаш ва тахлил қилиш мақсадида доимий равишда мониторинг юритиш ишлари олиб борилмоқда.

Худди шундай мониторинг ишлари "БАРОДАРОН" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилган пояфзал ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасида асосида ўтказилди.

2021-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурига асосан туманда пояфзал ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган эди. Мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида "БАРОДАРОН" масъулияти чекланган жамиятига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг “Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ҳисобидан “Фурсат” давлат медиа-лойиҳаси асосида 750,0 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилиб, йиллик қуввати 10 минг жуфтга тенг пояфзал маҳсулоти ишлаб чиқаришга эга лойиҳа фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда корхонада 15 турдан ортиқ болалар ва катталар учун пояфзал маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?
    Аъло
    100%
    Яхши
    86%
    Қониқарли
    17%
    Қониқарсиз
    15%
    Жами: 1214 овоз берилди.