Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманида амалга оширилаётган лойиҳаларни самарали бошқариш

Бойсун туман ҳокимлигининг Инвестициялар ва ташқи савдо мажмуаси ходимлари томонидан туманда амалга оширилаётган лойиҳаларни самарали бошқариш ва амалга ошириш мақсадида лойиҳа доирасида статистик маълумотларни тўплаш, уларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш мақсадида доимий равишда мониторинг юритиш ишлари олиб борилмоқда.

Худди шундай мониторинг ишлари "САҲАРА" оилавий корхонаси томонидан амалга оширилаётган замонавий мехмонхона лойиҳасида ўтказилди. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 950,0 млн сўмни ташкил этиб, бугунги кунга қадар жами 2100.0 маблағ ўзлаштирилган. Шундан тижорат банки томонидан 100,0 млн сўм кредит маблағи ажратилган.

Лойиҳа бўйича  хизмат кўрсатиш ва сервис хизмат турларини янада ошириш режалаштирилган бўлиб, бунинг учун қўшимча 200,0 млн сўм маблағ ажратиш бўйича туман ҳокимлиги томонидан амалий ёрдам кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?