Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Бойсун баҳори" халқаро фолклор фестивалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда. 

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов хорижий меҳмонлар ҳамда воҳамиз фаоллари билан “Бойсун баҳори” халқаро фолклор фестивали тадбирлари ўтказилаётган туризм комплексига ташриф буюрди.

Вилоят раҳбари меҳмонлар ҳамроҳлигида Термиз шаҳри ва туманлар ҳамда олий таълим муассасалари қўрғонлари, миллий таомлар ва ҳунармандчилик кўргазмалари билан танишишди.

Шунингдек, туризм комплекси ҳудудидаги меҳмонхонанинг очилиш маросими ҳам ўтказилди.

Айни вақтда "Бойсун баҳори" халқаро фолклор фестивалининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?