Бойсун тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати ҳамда Баркамол авлод болалар мактаби ҳамкорлигида “Ёш фотоҳаваскор” тўгараги аъзолари иштирокида тасвирга олиш ҳамда сифатли фото лавҳаларни тайёрлаш мавзусида маҳорат дарси ўтилди.
Ушбу маҳорат дарсида Ю.Холиёров, Ж.Хўжаназаровлар томонидан тўгарак аъзоларига тушунчалар берилиб, амалий тарзда фото олиш жараёнлари ўргатилди.
Шунингдек маҳорат дарси давомида тўгарак аъзоларига фотоаппаратлар, фото суратларнинг келиб чиқиши ва суратга олиш тарихи ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Маҳорат дарсларини ўтказилишидан мақсад ўқувчи ёшларнинг ёзги таътил давомида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, техника, конструкторлик ва моделлаштириш йўналишидаги тўгараклар фаолиятини юқори босқичга олиб чиқишдан иборатдир.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024