Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 87-сон Фармони, 2-иловаси, 64-бандида “Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ҳар йили “Аёллар дафтари”га киритилган 50 минг нафар хотин-қизлар учун “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан бепул саёҳатларни ташкил этиш вазифаси белгиланган.
Шу муносабат билан бугун Бойсун туманидан “Аёллар дафтари” рўйхатида турган 50 нафар хотин-қизлар Самарқанд шаҳрига саёҳат қилиш учун жўнаб кетишди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024