Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
''Баркамол авлод'' маҳорат ва истеъдодларини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

Юртимиз келажаги бўлган ёш авлодга кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик замирида Ватан равнақини, унинг порлоқ истиқболини таъминлашдек улуғ мақсад ётади. Хусусан, мамлакатимизда ёш авлодни, айниқса, ўқувчи ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб камол топишлари учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Бойсун туман “Баркамол авлод” болалар мактабининг тўгарак раҳбарлигига билимдон, ўз ишини яхши биладиган, ташаббускор мутахассислар жалб этилган. Айниқса, машғулотларни қизиқарли, илғор ва интерактив усуллар асосида ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу боис ҳам мактабимиз ҳамиша ўқувчилар билан гавжум дейди - мактаб директори А.Расулов.

Бир сўз билан айтганда, Бойсун туман “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчиларнинг ҳар жиҳатдан етук ва баркамол инсонлар бўлиб камол топишларига, уларнинг ўзлари қизиққан соҳалар бўйича билим, маҳорат ва истеъдодларини юксалтиришга хизмат қилмоқда.

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?