Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
"Ҳаж" сафарига йўл олишди

  39 нафар Бойсун тумани фуқаролари муборак "Ҳаж" сафарига йўл олишди

Муборак сафарга бориш ҳар бир мўмин-мусулмоннинг орзуси. Эътироф этиш жоизки, Президентимизнинг диний-маърифий соҳада олиб бораётган ишлари ва Саудия Арабистони подшоҳлиги билан эришилган келишув натижасида минглаб ватандошларимиз ибодатларни эмин-эркин бажариш бахтига эришмоқда. Бу борада уларга ҳукуматимиз томонидан алоҳида амалий ёрдам кўрсатилиб, зарур шароитлар яратилмоқда.

Бугун Бойсун туманидан 39 нафар фуқаролар ҳам муборак "Ҳаж" сафарига йўл олдилар.

Муборак "Ҳаж" сафарига кетувчи фуқаролар учун дастурхон ёзилиб, юртимиз, юртбошимиз, халқимиз учун дуода бўлишликлари, "Ҳаж" амаллари ва одоб аҳлоқлари юзасидан самимий суҳбат бўлиб ўтди.

Яратганнинг байти сари йўл олаётган, орзулари ушалган тумандошларимиз эсон-омон зиёрат қилиб келишни сўраб, хайрли дуолар қилишган бўлса, кузатувчилар Каъбатуллоҳга бориш уларга ҳам насиб этишини дилларига тугишди.

Шунингдек, тадбир давомида нуроний отахонлар томонидан юртимиздаги жамиийки улуғ аждодларимиз аҳли мусулмонлар ҳақига дуолар қилинди ва фуқаролар "Ҳаж" зиёратини адо этиш учун сафарга жўнаб кетдилар.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?