2023- йил 29- март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимизда туризм салоҳиятини ошириш масалалари юзасидан оʻтказилган видеоселектор йигʻилишида берилган вазифалар ижросини таʼминлаш мақсадида Тошкент давлат шарқшунослик университети амалий ишларни Риштон, Янгиқоʻргʻон, Чуст ва Бойсун туманларида бошлаган эди.
Жорий йилнинг 1-7- май кунлари Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида "Бойсун баҳори" халқаро фолклор фестивали ўтказилиши муносабати билан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг Шарқ мамлакатлари иқтисодиёти, сиёсати ва туризм факултети декани Ч.Хусанов бошчилигидаги бир гуруҳ талаба-ёшлари фестивал доирасидаги тадбир тафсилотларини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритишда фаол иштирок этмоқдалар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024