Азиз воҳадошлар!
Қадрли бойсунликлар!
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан 2025-йил 16-март куни соат 10:00 да Бойсун туманининг “Хўжабулғон” маҳалласи ҳудудидаги адирликларда улоқ-кўпкари ҳамда пойга ўйинлари бўлиб ўтади.
Барча чавандоз-полвонлар ҳамда чавандозлик спорт ўйини ишқибозларини мусобақада иштирок этиш учун таклиф этамиз.
Моҳиятида мардлик, жасурлик, эпчиллик, қатъиятлилик фазилатлари мужассам ушбу улоқ-кўпкари мусобақасида соврин учун от, новвос, қўй, сарка ва пул мукофотлари қўйилган.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025