Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Расмий баёнот:
Эълонлар / 2023-11-08
Бугун куннинг иккинчи яримида М39 халқаро автомагистрал йўлининг Бойсун тумани “Чилонзор” маҳалласидан ўтган қисмида сел-сув тошқинлари йўлнинг қатнов қисмига чиқиб келган. Ҳодиса жойига туман ҳокимлиги, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари ходимлари етиб боришган ва вазият назоратга олинган.
 
Ҳозирда сел-сув тошқини оқибатларини бартараф этиш, йўлдаги лой-шағал аралашмасини тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Транспорт ҳаракати тикланган. Шунингдек, Фавқулодда вазиятлар ходимлари томонидан йўл бўйида жойлашган айрим хонадонлар ва бошқа объектларда сув тўпламларини тозалаш ишлари давом эттирилмоқда.
 
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
 
Жорий йил 8-9 ноябрь кунлари кучли ёмғирлар натижасида сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкинлиги тўғрисида хабар берилган бўлиб, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан зарур эҳтиёт чораларини кўришларини, сел-сув тошқинлари юзага келганда тезкор штабларнинг 101, 1050 телефон рақамларига мурожаат қилишларини сўраймиз.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?