Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Рақамлаштириш иқтисодиёт драйвери
Эълонлар / 2023-03-17

Сўнгги йилларда ҳаётимизнинг барча жабҳаларига рақамли технологиялар жадаллик билан кириб бориши туфайли янги кўринишдаги иқтисодий муҳит, яъни рақамли иқтисодиёт экотизими вужудга келмоқда. Шуни инобатга олган ҳолда, “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегияси ҳамда 2020-2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегияси асосида ўтган давр мобайнида жараёнларни статистик баҳолаш тизимини жорий этиш бўйича қатор ижобий натижаларга эришилди.

Статистик ҳисоботларни интернет орқали онлайн қабул қилишнинг eStat 4.0 автоматлашган ахборот тизими яратилди ва 120 турдаги ҳужжатни қабул қилиш йўлга қўйилди. Бунинг натижасида ҳисоботларни қабул қилиш ва қайта ишлаш вақти 2 карра қисқарди.

Юртимизда илк бор ўтказилиши режалаштирилаётган аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларини интернет ҳамда планшетлар ёрдамида ўтказиш учун зарур ахборот тизими ишлаб чиқилди ва ҳозир якуний синов ишлари олиб борилмоқда. 30 дан ортиқ манфаатдор вазирлик ва идора ўртасида ўзаро электрон маълумотлар алмашиниши интеграция қилинди.

Эндиликда статистик маълумотлардан фойдаланувчилар уларни излаб вақтларини йўқотмайди ёки қўмитага хат билан мурожаат қилиб ўтирмайди. Уларнинг ҳаммаси қулай шаклда тематик веб-сайтлар орқали тақдим этиб бориляпти. Замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда, қўмитанинг stat.uz расмий вебсайтининг янги кўриниши, аҳолини рўйхатга олиш тадбирларини ёритиб бориш бўйича aholi.stat.uz, гендер кўрсаткичларни ўз ичига олган gender.stat.uz, Миллий барқарор ривожланиш мақсадларининг (БРМ) бажарилишини мониторинг қилишнинг nsdg.stat.uz, услубий низомлар ва йўриқномалар билан танишиш имконини берувчи lib.stat.uz веб-сайтлари яратилди ва ишга туширилди. Ўзбекистон Республикаси Очиқ маълумотлар порталининг янги талқини ишлаб чиқилиб, ҳозирги кунда мазкур порталда 154 та вазирлик ва идоранинг 4 мингдан ортиқ маълумоти эълон қилинди.

 

Бойсун туман статистика

бўлими бошлиғи                                                А.Р.Саидов

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?