ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТУФАЙЛИ БОЙСУН ТУМАНИДА ГАЗ ТАЪМИНОТИ ВАҚТИНЧА ТЎХТАТИЛАДИ
“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали “Бойсунтумангаз” газ бўлими маълум қилади.
Бойсун тумани Мустақиллик ва Боғиболо маҳалласидан ўтувчи Д-159 мм газ қувури ёрилиши натижасида газ сизиб чиқиши аниқланган. Ушбу аниқланган камчиликни бартараф этиш мақсадида 2023-йилнинг 12- январ куни соат 8:00 дан 10:00 га қадар тумандаги Мустақиллик, Оби, Пойгабоши, Косиблар, Боғиболо, Тузбозор, Чорчинор, Бибиширин маҳаллаларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли вақтинчалик аҳоли хонадонларига табиий газни етказиб бериш тўхтатилади.
Табиий газ ўчирилиши муносабати билан хонадонингиздаги газ жиҳозларини назоратсиз қолдирманг.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025