Президент қарорига (ПҚ–471, 30.12.2022 й.) мувофиқ, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўлови миқдорига нисбатан туманларнинг тоифасидан келиб чиқиб, қуйидаги камайтирувчи коэффициентлар қўлланади:
5-тоифадаги туманларда - 50 фоиз;
4-тоифадаги туманларда - 50 фоиз;
3-тоифадаги туманларда (шаҳар аҳоли пунктларидан ташқари) - 30 фоиз.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 январидан бошлаб, Ўзбекистондаги барча — 208 та туман ва шаҳар иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб, 5 та тоифага ажратилди. Жумладан, Сурхондарё вилоятида:
1-тоифа: Термиз шаҳри;
2-тоифа: Жарқўрғон, Термиз;
3-тоифа: Ангор, Денов, Қумқўрғон, Сариосиё;
4-тоифа: Бойсун, Музработ, Узун, Шеробод, Шўрчи;
5-тоифа: Бандихон, Қизириқ, Олтинсой.
Тоифага қараб бу туманларга солиқ имтиёзлари, субсидия ажратиш тартиби ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025