Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг эски тахрирдаги Меҳнат кодексидан фарқлар ва устунлик жиҳатлари ҳамда тарафларнинг моддий жавобгарлиги бўйича киритилган қўшимчалар
Эълонлар / 2022-11-21

Маълумки, бугунги кунда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотларнинг барчаси фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишга кўмаклашиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини мустаҳкамлашга қаратилган.

Жумладан, Ўзбекистон Руспубликасининг 28.10.2022 йилда қабул қилиган ҳамда қабул қилинганидан 6 ой муддатдан кейин кучга кирадиган, Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси ҳам айнан шу мақсадларга қаратилган.

Эски таҳрирдаги ва Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекслари бир-биридан фарқли жиҳатлари кўп.

Мисол учун, Эски таҳрирдаги  Меҳнат кодекси 2 қисм, 15 боб, 294 моддадан иборат бўлса,  Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси 2 қисм, 7 бўлим, 34 боб ва 581 моддадан иборат.

Янги таҳрирдагиги Меҳнат кодексининг яъна бир фарқли жиҳати шундаки, якка тартибдаги меҳнатга оид муносабатлар ва улар билан боғлиқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг асосий принциплари этиб қуйидагилар белгиланган:

-меҳнат ҳуқуларининг тенглиги, меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишни таъқиқлаш;

меҳнат эркинлиги ва мажбурий меҳнатни таъқиқлаш;

-меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик;

меҳнат ҳуқуқлари таъминланишининг ва мажбуриятлар бажарилишининг кафолатланганлиги;

-ходимнинг ҳуқуқий ҳолати ёмонлашишига йўл қўйилмаслиги каби прнциплар қўшилганлигида ҳам кўришимиз мумкин.

Шунингдек, янги таҳрирдаги меҳнат кодексига киритилган, давлат аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлаши каби кафолатлар фикримизнинг ёрқин мисоли бўлади.

Яна бир фарқни биз, Эски таҳрирдаги  Меҳнат кодексининг ХХII, Янги таҳрирдагиги Меҳнат кодексининг XIX бобида ёритиб ўтилган, Меҳнат шартномаси тарафларининг моддий жавобгарлигига ҳақидаги қисмларида ҳам кўришимиз мумкин.

Эски таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 187-моддаси, “Ўз меҳнат вазифаларини бажариши муносабати билан ёки меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум этилганлиги натижасида ходимга, боқувчиси иш билан боғлиқ ҳолда вафот этган тақдирда эса, — унинг оила аъзоларига етказилган ҳар қандай зарарни (шу жумладан, маънавий зарарни) иш берувчи, башарти ушбу Кодексда бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса, тўлиқ ҳажмда тўлаши” назарда тутилган бўлсада, айнан қайси зарарлар ходимга қопланиши кўрсатилмаган.

Янги таҳрирдаги Меҳнат Кодексининг 319-моддасида эса, ходимга ўрни қопланиши лозим бўлган зиён ҳақида батафсил тушунча берилиб, унга кўра “иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимга етказилган зиённинг ўрнини қоплаши шарт:

ходим меҳнат қилиш имкониятидан ғайриқонуний равишда маҳрум қилинганда;

ходимнинг ҳаёти ёки соғлиғига зиён етказилганда;

ходимга иш ҳақи тўлаш ва унга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловлар кечиктирилганда;

ходимнинг мол-мулкига зиён етказилганда.

Агар иш берувчининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) билан ходимга жисмоний ёки маънавий азоб етказилган бўлса, ходимга етказилган маънавий зиён компенсация қилиниши лозим”лиги қайд этилган.

Яна бир фарқли жиҳат, ҳозирда кўпчилик ташкилот ва муассасалар ва корхоналарда дуч келинадиган, иш ҳақини вақтида бермаслик, асоссиз кечиктириш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида ушбу ҳолатлар кузатилса, яъни иш берувчи иш ҳақини, таътил тўловларини, меҳнат шартномаси бекор қилингандаги тўловларни ва (ёки) ходимга тўланиши лозим бўлган бошқа тўловларни тўлаш муддатини бузган тақдирда, уларни тўлов муддатидан кейинги кундан эътиборан то ҳақиқатда ҳисоб-китоб қилинган кунни ўз ичига олган муддатгача ҳар бир кечиктирилган кун учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ўша вақтда амалда бўлган қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда фоизлар (пулли компенсация) билан бирга тўлаши шартлиги кўзда тутилган.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини амалга ошириш, иш берувчи ва ходим ўртасида юзага келадиган ва келиши мумкин бўлган низоли муносабатларга ижобий ва ҳуқуқий ечим топилишига ёрдам бериши шубҳасиздир.

 

Фуқаролик ишлари бўйича

Бойсун туман суди раиси                                     Усаров Лочин Маҳмудович

 

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?