"Сурхондарё ХЭТК" АЖ матбуот хизмати маълум қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Инвестицион дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4563-сонлиқарорин ижросини таъминлаш учун кВли Л-Бойсун-Дарбанд ва Л-Бойсун электр узатиш тармоқлари таъмирга чиқаришни тақозо этмоқда.
Юқоридагиларга асосланиб, 110 кВли Л-Бойсун-Дарбанд ва Л-Бойсун электр узатиш тармоқлари таъмирга чиқарилиши муносабати билан 2022 йил 6 август куни соат 07-00 дан 17-00гача Бойсун туманидаги Сангчил, Баланди, Дарбанд, Темирдарвоза, Шифобулоқ, Юқоримачай ва Ўртамачай МФЙлари ҳудудида электр энергияси таъминотида узилиш бўлишини маълум қиламиз. Корхонамиз томонидан Сизларга келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025