“Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали “Бойсунтумангаз” бўлими маълум қилди.
Бойсун тумани табиий газ истеъмолчиларининг таъминотини янада яхшилаш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида Бойсун туманига кирувчи юқори босимли газ қувурига РДУК-200ю русумли юқори босимли ГТҚ ўрнатиш ишларини амалга ошириш учун 2022 йил 22-23-июн кунлари туман аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларига табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Табиий газ ўчирилиши муносабати билан хонадонингиздаги газ жиҳозларини назоратсиз қолдирманг.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025