Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат
Эълонлар / 2022-06-07

Ижтимоий тармоқ орқали “СУРХОНДАРЁ – “Мактаб 80 эмас, 150 ўринли қилиб қурилса эди...” сарлавҳаси орқали эълон қилинган маълумот юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 22-январдаги “2022-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-98-сонли қарори 1а-иловасига асосан республикадаги хом ғишт ва пахсадан қурилган мактабларни қайтадан қуриш ва таъмирлаш бўйича топшириқ берилган.

Мутахассислар томонидан ушбу мурожаат ўрганилганда Бойсун тумани “Шифобулоқ” ҳамда “Дарбанд” маҳаллаларидаги қурилиши режалаштирилган 40 ўринли икки сменада ўтилишини ҳисобга олиб 80 ўринли умумтаълим мактаблари филиалларини 120 ўринга мўлжаллаб қурилиши сўралган.

Бойсун тумани Халқ таълими бўлимига қарашли туманнинг “Шифобулоқ” маҳалласида жойлашган  20-сонли умум таълим мактабининг “Гўрихожи” филиали ҳамда “Дарбанд” маҳалласида жойлашган 21-сонли умум таълим мактабининг “Баланди” филиаллари 1960-йилларда пахса ва лойдан ҳашар йўли билан 2 хонадан иборат 20 нафар ўқувчи ўрнига мослаштирилиб қурилган.

Ҳозирги вақтда 20-сонли умум таълим мактабининг “Гўрихожи” филиалида 68 нафар ҳамда “Дарбанд” маҳалласида жойлашган 21-сонли умум таълим мактабининг “Баланди” филиалида 73 нафар ўқувчилар таҳсил олаётганлиги ҳисобга олинган ҳолда 40 ўринли икки сменада ўтилишини инобатга олиб 80 ўринли умумтаълим мактаби қурилиши режалаштирилган ва пудратчи корхоналар томонидан қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Келгуси йилларда мазкур мактабларда ўқувчилар сони ортишини ҳисобга олиб босқичма-босқич қўшимча ўқув бинолари қуриб берилишини маълум қиламиз.

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?