Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туман Адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази фаолияти янада кенгайтирилмоқда.
Эълонлар / 2022-06-02

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил  29 июндаги Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисидаги ПҚ 5168-сонли  қарорига асосан Бойсун туманида хам 2021 йил 1 октябр кунидан Юридик хизмат кўрсатиш маркази ташкил этилиб 12 та давлат ташкилотларига хизмат кўрсатиб бошлади. Шу билан бир қаторда хар хафтада ушбу ташкилотларга бориб  доимий равишда хуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилиб борилмоқда.

Улар томонидан хар бир қабул қилинган юридик ахамиятга эга бўлган хужжатларни хуқуқий экспертизадан ўтказилиб Э-ҳуқуқшунос электрон тизими орқали хулоса берилгандан сўнг амалиётда қандай тадбиқ этилиши бўйича хар 15 кунда мониторинглар ўтказилиб борилмоқда.  Шу бугунга қадар Бойсун туман Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан 4078 та юридик ахамиятга эга бўлган хужжатлар хуқуқий экспертизадан ўтказилди ва 270 тадан ортиқ тарғибот тадбирлари  ўтказилиб борилмоқда.

Тумандаги шу бугунга қадар ташкилот ходимларини қийнаб келаётган масалалар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор фармонларини ижроси юзасидан ижро этилмасдан келаётган 50 дан ортиғини хужжатлар ташкилотлар томонидан ижро этилиши таминланди.

     Юридик хизмат кўрсатиш маркази томонидан кўрсатилган хизматлар натижасида 12 ташкилотда хуқуқни бир хилда қўллаш амалиёти йўлга қўйилиб ўз самарасини бергандан сўнг  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 март кунидаги Юридик хизмат кўрсатиш марказлар фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисидаги 173-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 августдан бошлаб босқичма босқич марказ томонидан тумандаги  7 та давлат ташкилотларига 61 та ўрта талим мактабларига ва 13 мактабгача талим ташкилотларига хамда давлат кўп тармоқли поликлиникалар ва оилавий поликлиникаларга Э-ҳуқуқшунос электрон тизими орқали юридик хизмат кўрсатилиши таминланади.

Бу борада юқорида кўрсатилган ташкилотларга бориб  173-сон қарорининг мазмун мохиятини етказиш бўйича тарғиботлар ўтказилиб борилмоқда. Келгусида фуқароларга хам хизмат юридик хизмат кўрсатилиш бўйича чора тадбирлар режалаштирилмоқда.  

 

Бойсун туман адлия бўлими юридик

хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи                               Н.Шоимов

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?