Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат
Эълонлар / 2022-04-30

Ижтимоий тармоқ орқали БОЙСУНДАГИ ТОҒЛИ ҚИШЛОҚДА АЯНЧЛИ ШАРОИТДА ЁЛҒИЗ ИНСОН ҚИЙНАЛИБ ЯШАМОҚДА, РАҲБАРЛАР ЭСА “БЕХАБАР”.. сарлавҳаси юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Бойсун тумани Деҳиболо маҳалласида истиқомат қилувчи Маъруф исмли фуқаро туманнинг пурвиқор тоғ этакларида жойлашган “Деҳиболо” қишлоғида яшовчи Фузайлов Абдурахим Ишанқуловични гўёки “Ижтимоий тармоқ орқали БОЙСУНДАГИ ТОҒЛИ ҚИШЛОҚДА АЯНЧЛИ ШАРОИТДА ЁЛҒИЗ ИНСОН ҚИЙНАЛИБ ЯШАМОҚДА, РАҲБАРЛАР ЭСА “БЕХАБАР”.. сарлавҳаси” қаҳрамони сифатида гавдалантириб  жуда қийналганлиги, оғир уй шароитида яшаб келаётганлиги, ушбу ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги раҳбарияти ва “Деҳиболо” МФЙ раисларига бир неча бор мурожаат қилинишига қарамасдан эътиборсиз қолдирилаётганлигини баён қилинган.

Аниқланишича, Фузайлов Абдурахим Ишанқулович 1966 йилда Бойсун туманидаги Деҳиболо маҳалласида туғилган. Оилада кенжа фарзанд бўлганлиги боис ота-онасидан қолган уй жойида яшаб истиқомат қилиб келиб, илгаридан ушбу  оила томонидан фойдалиниб келинган 40 сотиҳли боғ қилиш имконияти бўлган суғориладиган ер майдони мавжудлиги маълум бўлди.

Шунингдек, фуқаро А.Фузайлов ота-онасидан мерос сифатида  қолган уй жойларни бузиб, яроқли қурилиш материалларини сотиб юборганлиги, орадан маълум вақт ўтгач молиявий аҳволи танг ҳолатга келиб қолганлиги ва  маҳалла раиси ҳамда фуқаролари томонидан кунлик ишлаш яъни чорвадорларга ёрдам бериш, экин текин даврида боғбон ва деҳқонларга кўмак берилиши юзасидан берилган таклифларни доимий равишда инкор этиб келган. Ваҳоланки фуқаро А.Фузайловнинг соғлиги жойидалиги, тўрт муччаси соғломлиги, бутун маҳалла фуқаролари томонидан таъкидлаб келинган.

Шундай бўлишига қарамасдан юртимизда инсонпарварлик туйғулари устун қўйилиб, 2020-2021 йиллар давомида туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ҳамда туман кенгаши депутатлари  томонидан фуқаро А.Фузайлов “Темир дафтар” рўйхатига киритилиб, саховатпеша халқимиз, тадбиркорларимиз кўмаги билан “Саҳоват ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида моддий ёрдам кўрсатилган ва маҳалла фуқаролари йиғини томонидан эса озиқ-овқат махсулотлари етказиб келинган. Бундан ташқари А.Фузайловга фуқаролик паспорти ҳам олиб берилган.

Бундан ташқари туман ҳокимлиги масъуллари ҳамда Деҳиболо маҳалла фуқаролар йиғини томонидан тузилган ишчи гуруҳ фуқаро А.Фузайловнинг хонадонига бир неча бор ташриф буюриб, ҳозирги яшаб турган уйини бузиб ҳомийлик асосида янги уй қуриб беришни таклиф қилишганда А.Фузайлов ушбу таклифни доимий равишда рад этиб келган.

Деҳиболо маҳалла фуқаролар йиғини, жамоатчилик вакиллари ҳамда маҳалла фаоллари ва нуронийлари томонидан фуқаро А.Фузайлов тўрт марта оила қуриши учун хомийлик қилиб уйлантиришган. Афсуски фуқаро турмуш қуриш ва оиласи билан яшашга ҳохиш истаги бўлмаганлиги сабабли бирин-кетин турмуш ўртоқлари билан ажрашган.

Ушбу сарлавҳани Деҳиболо маҳалласида яшовчи 1990-йилда туғилган Маъруф исмли фуқаро ўз шахсий масаласида видео тасвирга олиб ижтимоий тармоқларда тарқатгани маълум бўлди.

Эслатиб ўтиш жоизки ушбу сарлавҳани тўғрилигини текширмасдан шахсга нисбатан туҳмат, бўҳтон ва ҳақоратомус сўзлар ишлатилиши ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига асос бўлишлиги кўрсатиб ўтилган. (11-модда. Ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгарлик.)

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?