Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШГА ТАЁРГАРЛИК
Эълонлар / 2022-03-25

Республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбир илк бор ўтказилаётганини инобатга олиб, уни ташкил этишга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 2020 йил 11 ноябрда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида 2023 йилда аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, мамлакатимизда аҳолини рўйхатга олиш 2023 йил 1—25 ноябрь кунлари амалга оширилади.

Мазкур жараённин биринчи босқичи бу тайёргарлик босқичидир. Хозирда ушбу жараён давом этмоқда.

Бойсун туманида хам 2023 йилда ўтказиладиган аҳолини рўйхатга олиш жараёнларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида жорий йилнинг 25 март куни Бойсун туманидаги 4-секторга қарашли “Пойгабоши” махалласидаги мавжуд хонадонларнинг махалла харитаси бўйича тўғри рақамланганлиги холати Вилоят статистика бошқармаси  ва “Пойгабоши” махалла фуқаролар йиғини ходимлари иштирокида ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш давомида ахолини рўйхатга олишни мазкур махаллада сифатли ўтказиш бўйича бажарилиши лозим бўлган топшириқ ва вазифалар белгилаб олинди. 

 

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?