Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Давлат иштирокидаги корхоналарга хабарнома
Эълонлар / 2022-03-15

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022- йил 7- февралдаги 61-сонли Қарори билан тасдиқланган “2022 йил учун статистика Дастурни тасдиқлаш тўгрисида”ги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018- йил 14- декабрдаги “Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чоратадбирлари тўгрисида”ги 1018-сонли қарори билан тасдиқланган, “Давлат иштирокидаги корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолатини таҳлил қилиш учун маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 5-бандига асосан фаолиятининг асосий ишлаб чиқариш ва молиявий параметрларини акс эттирувчи корхоналар паспортларини ҳар йили расмийлаштириш тартиби жорий этилган. 

Паспорт тайёрлашда, Давлат иштирокидаги корхоналарни молиявий соғломлаштириш ташкилотларининг ишлаб чиқаришларини модернизатсиялаш, техник ва техналогик жихатдан янгилаш, иқтисодиётда таркибий ўзгартиришлар жараёнларини чуқурлаштириш, фаол инвеститсион сиёсат, янги ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма объектларини ривожлантиришнинг ҳаққоний ма'лумотларни шакиллантириш ва ҳукуматга тақдим этилишида ёрдам беради.

Маълумот учун: Паспортларнинг намунавий шакилларини ва тўлдириш метадологиясини www.stat.uz расмий веб-сайтидан ҳамда туман (шаҳар) статистика бўлимларидан олишингиз мумкин. Паспортларни рўйхатдан ўтказиш  passport.stat.uz  расмий веб-сайтида амалга оширилади.

Қўшимча маълумотларни Бойсун туман статистика бўлимининг 763351900 телефон рақами орқали олиш мумкин.

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?