Улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, марказлашган давлат ва бобурийлар салтанати асосчиси. Заҳириддин Муҳаммад Бобур Андижон шаҳрида (1483-йил 14-феврал) туғилди.
Амир Темурнинг бешинчи авлоди, Фарғона ҳукмдори Умаршайхнинг фарзанди. Бобур 12 ёшда (1494) тахтга чиқди. 1503-1504 йилларда Афғонистонни эгаллади. 1519-1525 йилларда Ҳиндистонга 5 марта юриш қилади.
Бобурийлар салтанатига асос солди 1530-йилнинг декабр ойида Агра шаҳрида вафот етди. Қабри кейинчалик васиятига кўра Қобулга кўчирилган. Лирик мероси “Қобул девони” (1519)га, 1528-29 йилларда “Ҳинд девони”га жамланган.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025