Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Расмий муносабат
Эълонлар / 2022-02-12

СУРХОНДАРЁ – “Кўчамизда табиий газ йўқ, ҳолбуки, ёнимиздан катта қувур ўтган”.

БОЙСУН. “Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Шўрсой маҳалласи Янги кўчасидан мурожаат қиляпман. Кўчамизда табиий газ йўқ, ҳолбуки, ёнимиздан катта газ қувури ўтган. Шу ўртада биргина бизнинг кўча қолиб кетган. Маҳалла раиси ва депутати ўз кўчасига газ улатиб олган, биз билан эса иши йўқ. Аҳоли газсиз қийналмасин, илтимос, бизнинг кўчага ҳам табиий газ етказиб берилсин” номли мақоласи юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз.

Жорий йилнинг 12 феврал куни туман ҳокимлиги, халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши депутати, “Бойсунтумангаз” газ та'миноти бо'лими ходимлари, Шўрсой маҳалла фуқаролар йиғини раиси ҳамда Шўрсой маҳалласи “Янги” кўчасида яшовчи фуқаролар иштирокида мазкур кўчада яшовчи аҳоли хонадонларини табиий газ билан таъминлаш бўйича ўрганиш олиб борилди.

Фуқаролар иштирокида ўтказилган ўрганиш давомида мазкур кўчада яшовчи аҳоли хонадонлари табиий газ билан таъминланмаган ҳудуд ҳисобланиб, табиий газ билан таъминланган хонадонлар электрон газ ҳисоблагич асбоблари ўрнатилиб тугаллангач, мазкур ҳудуд ҳам табиий газ билан таъминланиши бўйича чора-тадбирлар кўрилиши, жумладан лойиҳа смета ҳужжатлари тайёрланиши фуқароларга тушунтирилди. 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?