Бугун соат 11.00дан бошлаб Марказий Осиё (Қирғизистон Қозоғистон ва Ўзбекистон) ягона энерготизимида йирик узилиш кузатилмоқда. Бунинг оқибатида бир қатор инфратузилмалар вақтинчалик ишдан чиққани ҳақида хабарлар тарқатилмоқда.
Юзага келган вазиятдан фойдаланган ҳолда баъзи шахслар ижтимоий тармоқларда асоссиз уйдирмалар тарқатиб, аҳолини ваҳимага солишга уринмоқдалар.
Ушбу муаммони бартараф этиш юзасидан ҳозирда тегишли хизматлар ва мутахассислар изчил равишда ишга киришганлар ва тезда электр таъминоти йўлга қўйилади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2025