Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Доимий комиссиянинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Бугун Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг навбатдаги 53-сессияси кун тартибига киритилган масалалар юзасидан маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, туризм, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси, Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси, Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси, Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссиясияларининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 24-октябрдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган лойиҳаларни кредитлаш тартибини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4498-сонли Қарорининг тумандаги ижроси бўйича туман ҳокими биринчи ўринбосарининг ҳисоботи;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сонли қарорининг тумандаги ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бойсун туманидаги Халқ қабулхонаси мудири Ш.Қодировнинг ахбороти;

“Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармасининг Бойсун тумандаги умумий ўрта таълим мактабларида бўшаб қолган директорлик лавозимига берган номзодларининг танлаб олиш ва тавсия этиш тўғрисида.

“Автомобил йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 27-ноябрдаги ПҚ-4035-сонли “Йўл соҳасини бошқариш тизимини янада такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида” 2019-йил 9-декабрдаги ПҚ-4545-сонли Ўзбекистон Республикаси Президнентининг Қарорлари ва “Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019-йил 9-декабрдаги ПФ-5890-сонли Ўзбекистор Республикаси Президнентининг Фармонининг тумандаги ижроси юзасидан Бойсун туман Йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарининг ҳисоботи;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2030-йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш консепсиясини тасдиқлаш тўғрисида” 2019-йил 30-октябрдаги ПФ-5863-сонли Фармонида белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида туманда амалга оширилган ишлар юзасидан Бойсун туман Экология ва атрофни муҳофаза қилиш инспексияси бошлиғининг ҳисоботи эшитилди.

Йиғилишда депутатлар ва мутасадди раҳбарларнинг савол ва таклифларига жавоб берилди. Йиғилиш якунида доимий комиссияларнинг қарорлари қабул қилинди.

 

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?