Йиғилишда Халқ депутатлари Бойсун тумани Кенгаши раиси Асқарали Жўраев иштирок этди.
Кун тартибида: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-ноябрдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларни ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6118-сон Фармони ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Бойсун тумани бўлими бошлиғининг ҳисоботи тўғрисида.
Сурхондарё вилоят Халқ таълими бошқармасининг Бойсун туманидаги умумий ўрта таълим мактабларида бўшаб қолган директорлик лавозимига берган номзодларни танлаб олиш ва тавсия этиш тўғрисида.
Тумандаги мутасадди ташкилот раҳбарларининг ҳисоботлари, ахборотлари эшитилди. Йиғилиш якунида доимий комиссия йиғилиш қарори қабул қилинди ва навбатдаги сессияга киритиш учун тавсия этилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024