Бугун Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда вилоят халқ таълими бошқармасининг тегишли хати асосида тумандаги 62-сонли умумтаълим мактаби директорлигига кўрсатилган номзод ўзининг “Умумтаълим мактаби кўрсаткичларини келгуси 3 йилда босқичма-босқич юқори даражада олиб чиқиш бўйича” ўз дастури билан қатнашди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024