ДЕПУТАТЛАР: МУАММО ВА ЕЧИМ

Бугун Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши депутатлари томонидан туман Молия бўлими раҳбари, туман Давлат Солиқ Инспекцияси бошлиғининг ўринбосари ҳамда туман Кадастр бўлими мутахассисининг ҳисоботлари эшитилиб, туманимизда фуқароларни қийнаётган бир қатор саволларга жавоб олинди.

Бундан ташқари депутатлар аҳоли учун сувли ва сувсиз ерларга бир хилда солиқ чиқишига эътироз билдириб, сувсиз ер учун алоҳида солиқ тўлови жорий этилиши, туманда яшовчи фуқаролар хонадонларининг ҳозирда қариб 70% кадастр қилинмаганлиги сабабли кадастр қилиш муддатини узайтириш таклифлари киритилди.

Қизғин тус олган тадбирда туманда мавжуд бир қатор муаммолар юзасидан ҳам мутасаддиларнинг фикрлари эшитилди.

Бугуннинг ўзида Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан туман Халқ таълим бўлими томонидан тумандаги айрим мактабларда вакант бўлиб турган директорлик лавозимларига кўрсатилган номзодларни саралаш ва энг муносибини туман Кенгаши сессиясида тасдиқлаш масаласини ҳам муҳокама қилишди.

Баҳс ва мунозараларга бой бўлган йиғилишда бу ишга холис, шаффофлик ва адолатлиликни таъминлаган ҳолда ёндашиб, энг муносиб номзодни катта маъсулият талаб этадиган деректорлик лавозимига тавсия этилишини таъкидлаб, олдинда бажарилиши керак бўлган ишлар аниқ режа асосида келишиб олинди.