Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
111 НАФАР БОЙСУНЛИК ЁШЛАРГА МАХСУС СЕРТИФИКАТ ТОПШИРИЛДИ
Тадбирлар / 2021-03-06

Жойларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида қилинаётган ишлар холатини аниқлаш, шаҳар ва туманларда ёшлар дафтари бўйича амалга оширилаётган ишлар холатини ўрганиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаш раиси Жумабоев Акмал Мурадович бошчилигидаги ишчи гуруҳ аъзолари бугун Бойсун туманига ташриф буюришди.

Ташриф давомида Жумабоев Акмал Мурадович ёшлар дафтарига киритилган ҳамда муаммоли ёшлар билан учрашди.

Мавжуд муаммолар тегишлича ўрганилди. Учрашув сўнгида тадбиркорлик асосларига биринчи бўлиб ўқитилган 111 нафар ёшларга махсус сертификатлар топширилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 26 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?