Техник таъмирлаш ва такомиллаштириш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан сайт вақтинча тест режимида ишламоқда!
  Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ДЕПУТАТ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ
Тадбирлар / 2021-03-04

Бугун Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Бойсун туман Кенгаши томонидан тумандаги Бойсун туризм ва сервис коллежида “Бойсунда туризмни ривожлантириш истиқболлари: режалар, имкониятлар ва муаммолар” мавзусида депутат ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Тадбирда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, коллеж ўқувчилари ва ўқитувчилар иштирок этишди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбир аввалида депутатлар томонидан туманимизда туризм, ҳусусан эко туризмни ривожлантириш, ёш ва иқтидорли ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг таклиф ва ғояларини тарғиб этиш, Бойсуннинг миллий ҳунармандчилик салоҳиятини ривожлантириш, Бойсун брендини яратиш борасида амалга оширилаётган ва амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар, қулайлик ва имкониятлар ҳақида батафсил маълумот беришди.

Партиянинг олдига қўйган муҳим вазифаларидан бири ҳисобланадиган туризм соҳасини туманда ривожлантириш борасида депутатлар ўзларидаги барча имкониятларни сафарбар этишларини билдириб ўтишди.

Тадбир давомида ёшлар ўзларини қийнаётган муаммо ва камчиликлар, таклиф ҳамда лойиҳаларини айтиб, депутатлардан тегишлича жавоблар олишди.

Очиқ ва самимий ўтган учрашув давомида келгусида ушбу соҳани ривожлантириш борасида бажарилиши лозим бўлган вазифаларни коллеж ўқувчиларининг иштирокида амалга ошириш келишиб олинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?