ИҚЛИМ МАЪЛУМОТИ
BAYSUN Baysun.uz
МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
ОВОЗ БEРИНГ

Сайтга нима учун ташриф буюрасиз?



Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бойсун тумани Кенгаши Беш ташаббус ва бошланғич ташкилотлар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган Қулмаматов Нодир Собир ўғли Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бойсун туман Кенгаши раиси лавозимига сайланди.
Маълумот ўрнида, Қулмаматов Нодир Собир ўғли 1992-йилнинг 9 августида Бойсун туманида туғилган. 2016-йилда Термиз давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – меҳнат таълим.
Меҳнат фаолияти давомида Бойсун туманидаги 47-мактаб ўқитувчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Бойсун туманидаги 47-мактаб бошланғич ташкилоти ёшлар етакчиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бойсун тумани Кенгаши Ёшларни ижтимоий ҳимоялаш ва матбуот билан ишлаш бўйича бош мутахассиси лавозимларида ишлаган.