ИҚЛИМ МАЪЛУМОТИ
BAYSUN Baysun.uz
МУРОЖААТ ҚИЛИНГ
ОВОЗ БEРИНГ

Сайтга нима учун ташриф буюрасиз?


Бойсун туманидаги Омонхона қишлоғи “Туризм қишлоғи”га айлантирилади.


 Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ўз ўлкангни кашф эт” лойиҳаси доирасида Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Омонхона қишлоғига “Туризм қишлоғи” мақомини бериш масалаларига бағишланган тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

 Тарғибот тадбири давомида туризм соҳасидаги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорларининг маъмун-моҳияти ва белгилаб берилган имтиёз ва афзалликлар хусусида ҳамда келгусида ушбу ҳудудда туризм соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашилди. 


   “Омонхона” қишлоғи Сурхондарё вилояти Бойсун туманининг тоғли ҳудудида жойлашган бўлиб, вилоят марказидан 158 километр, туман марказидан эса 16 километр узоқликда жойлашган. Унинг атрофи бир-бири билан елка тирашган тоғ, қир-адирликлар билан ўралган. Табиати сўлим, тоғдан эсиб турадиган шабада киши қалбига ором бахш этади. 
“Омонхона” қишлоғига Оллоҳнинг назари тушган маскан десак муболаға бўлмайди. Чунки, у ердаги кекса кишиларнинг нақл қилишларича, шифобахш булоқ сувини доимий равишда истеъмол қилиш натижасида қишлоқдаги ўтроқ аҳоли ҳозиргача ўткир юқумли касалликларга чалинмаган ва қишлоқ аҳолиси сариқ ёки ошқозон ичак касаллиги билан ҳам хасталанмасдан ҳаёт кечириб келишмоқда. Қолаверса, сариқ касаллигига чалинган, ёхуд жигар церрози ҳаётига чанг солган кишилар “Омонхона” шифобахш булоқ сувидан нажот излаб, ҳатто вилоятнинг узоқ манзиллардан йўл юриб, ушбу қадимий, айни пайтда яшариб, яшнаб бораётган кўркам қишлоқ томон ошиқишади. 

 Бундан ташқари, қишлоқда Камари Азиз ҳамда Хазрати Султон Балогардон зиёратгоҳларининг мавжудлиги ҳам ушбу ҳудуднинг зиёрат туризм йўналишидаги солоҳиятини оширмоқда. (Ҳазрати Хўжа Султони Вали Балогардон зиёратгоҳи Сурхон воҳасидан ўтган етти буюк Валининг бузруквори макон топган жой хисобланади. Тарихий манбаалар ҳамда тарихий асотирларга кўра Хўжа Султони Вали Ҳазратлари Термизни зиёрат қилган чоғларида машхур муҳаддис олим Ал-Ҳаким Термизий билан учрашганлар)
Илгари қишлоқ аҳолиси чорвачилик фаолиятидан даромад кўрган бўлса, хозирда омонхона шифобахш булоқ суви орқали ушбу ҳудудда бир қанча даромад келтирувчи фаолият турлари йўлга қўйилиб, республикамиздаги аҳоли энг кўп ташриф буюрувчи масканга айланган, шу боис, “Омонхона” қишлоғида бугунги кунда 1 та замонавий меҳмонхона, 1 та дам олиб даволаниш маскани,
 9 та оилавий меҳмон уйлари, 1 та омонхона сувини қадоқлаш заводи фаолият юритмоқда.

 Шунингдек, миллий чолғу асбоблари дўмбура, тор, рубоб ясовчи уста ҳунарманд Б.Бобоқулов ўз хонадонида оилавий меҳмон уйи ташкил қилганлиги дам олиб кетувчи сайёҳларда янада қизиқарли таассуротлар қолдирмоқда.
 Ушбу қишлоққа ташриф буюрувчи сайёҳлар оқимининг кўплиги ва уларга бу борада зарур шарт-шароитлари яратиш, уларни кенг қамраб олиш мақсадида қўшимча равишда 20 тадан ортиқ хонадон эгалари оилавий меҳмон уйларини ташкил этиш бўйича таклифлар билдиришган ва ҳозирда ҳужжатлаштириш ишлари олиб борилмоқда.